Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Ғаллаорол туман “ Тозауруғ" ҚФЙ биносида марказ ҳуқуқшуноси ва психологи , туман Оила ва Хотин-қизлар қўмитаси,туман тарғибот гуруҳи раҳбари Б.Жумабоева, ДИК Жиззах вилояти бошқармаси Ғаллаорол туман бош мутахассиси Ғ.Қаржововлар ҳамкорлигида “Аёллар”, “Ёшлар” ва “Темир” дафтари рўйхатига кирган аҳолига Жиззах вилояти “Истиқлол Авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қўвватлаш марказининг “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш“ АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) молиявий қўмаги орқали амалга оширалаётган лойихаси доирасида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир" Ўзбекистан Республиками Президентининг ПҚ-561-сонли 2019 йил 2 сентябрдаги Хотин-қизларни тазийк ва зуравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг шунингдек "Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Узбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қушимчалар киритиш тўғрисида"ги 11.04.2023 йилдаги 829 сонли Конуннинг мазмун мохияти ва марказ фаолияти тугрисида хамда Оила кодекси бўйича( никох,ажрим,ва х.к.) тушунтиришлар берилди.
Тадбирда 25 нафар хотин-қизлар иштироки таъминланиб, уларни қизиқтирган саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар ва психологик маслахатлар берилди .
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати