Кенгаш йиғилишида ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, туман ИИБ ходимлари, барча МФЙ масъуллари ҳамда жамоатчилик ташкилотлари иштирок этди.
Мазкур кенгаш йиғилишида 2023 йилнинг биринчи ярмида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилиниб, масъул ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Йиғилиш якуни билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида келгусидаги фаолият юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати