Маълумотларга кўра ўтган давр мобойнида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Ғаллаорол туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобига 1606,2 миллион сўм маблағ йиғилган. Жумладан суд хужжатлари ижроси бўйича 423,5миллион сўм,маҳаллий бюджет даромадларининг режадан ортириб бажарилишидан 723.8 миллион сўм, Жиззах вилояти ҳокимлиги тамонидан Аёллар дафтарида турувчи боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, яшаш шароити оғир бўлган фуқароларга тикланган энергия манбаи билан таъминлайдиган қуёшли қурилмалар ўрнатиб бериш учун 260 миллион сўм, Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан ижтимоий ҳимояга мухтож, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, яшаш шароити оғир бўлган фуқароларга моддий ёрдамлар бериш учун 110 миллион сўм, Аёллар дафтари рўйхатида турувчи фуқаролар Олий ўқув юртида таълим олаётган фарзандларининг тўлов контрактларига ўтказиш учун 88.9 миллион сўмни ташкил этади.
Хўш “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Ғаллаорол туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси фаолиятидан хабардормисиз. Мазкур жамғармага келиб тушаётган маблағлар қаерларга йўналтирилади? “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Ғаллаорол туман бўлинмаси раисининг маълум қилинишича ўтган даврда Халк депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши қарорларига асосан қарийб 597 та ханодонга жами 1399,3 миллион сўм маблағлар сарфланган. Жумладан кам таъминланган эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга мухтож 74 та ханодонга моддий ёрдам учун 88,8 миллион сўм, 360 та ханодонларга байрамлар муносабати билан озиқ овқат маҳсулотлари учун 129,2 миллион сўм, Темир дафтар рўйхатида турадиган 36 та ханодонга моддий ёрдам учун 146,7 миллион сўм, 91 та ханодонга қуёшли иситиш батареялари ўрнатиш учун 682,5 миллион сўм, Аёллар дафтарида турувчи боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, яшаш шароити оғир бўлган 9 нафар фуқароларга тикланган энергия манбаи билан таъминлайдигин қуёшли қурилмалар ўрнатиб бериш учун 260 миллион сўм , Аёллар дафтари рўйхатида турадиган 27 та ханодонларга Олий ўқув юртларида ўқиётган фарзандларининг тўлов контракти учун 92,1 миллион сўм маблағлар ажратиб берилган. Шунингдек Жамғармага келиб тушаётган маблағлар маҳаллаларда ташкил этилган Темир дафтар , Аёллар дафтарига киритилган фуқароларни қўллаб қувватлашда муҳим молиявий манба бўлиб хизмат қилмокда.
Қайд этилишича “Саховат ва кўмак” жамғармасидан кам таъминланган оилаларга маблағ ажратиш Халк депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши қарорига асосан амалга оширилмоқда. Жамғарма маблағларини Халк депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши қарорисиз ажратилишига йўл қўйилмайди.