“G’ALLAOROL EKO SFERA” МЧЖ маълумотига кўра
Ғаллаорол туманидаги “SARVAR 777 TRADE” МЧЖ (Эко бозор) билан 11-А-сонли қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича шартнома тузилган. Шартномага шартларига асосан бозор ҳудудидаги контейнерлар хафтасига 1 марта қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланиш кўзда тутилган, бироқ бозордаги сотувчи ва харидорлар томонидан чиқарилаётган чиқиндилар кўплигидан хафтасига 3 маротаба хатто бозор маъмурияти чақирувига асосан хафтада 4 маротаба махсус техника ёрдамида бозор ҳудудидаги контейнерлардан чиқиндилар олиб чиқиб кетилаяпти. Биргина июн ойининг ўзида бозордаги контейнер 4 маротаба чиқиндидан тозаланганлигини махсус техникаларга ўрнатилган SMART GPS орқали кўришимиз мумкин. (Smart GPS орқали олинган расм илова қилинади.)
Шартномада хизмат кўрсатганлик учун тўлаб бериладиган сумма хафтасига 1 марта чиқинди олиб кетиш учун етарли эканлигини инобатга олган ҳолда, ташкилотимиз томонидан кўрсатилаётган хизмат кўпроқ сумма тўлаб берилиши кераклигини алоҳида таъкидлаймиз. Ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган маълумотларга эътибор қаратсак, ҳақиқатдан контейнер атрофлари чиқиндилар билан тўлган лекин контейнер ичи бўш. Бу ҳолатга бозор маъмурияти жавоб бериши керак аслида. Шу билан бирга ушбу маълумотларни оммага чиқараётган “блоггер” ларни мавжуд муаммоларга бир томонлама ёндашмасдан, аввал муаммонинг моҳиятини яхшилаб суруштирув асосида аниқлаб олишини талаб қиламан. Асосланмаган ёлғон маълумотлар тарқатиб ўзгалар обрўсига тажаввуз қилиш қонун билан ҳимояланганлигини яна бир бор таъкидлаб ўтаман.