Ғаллаорол туманининг Маданият марказида Республикамизнинг таниқли ёзувчи шоирлари, Ўзбек адабиётининг ёрқин намоёндалари ҳамда туманнинг зиёлилари, ёш шоир, ёзувчилари, маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул соҳа ходимлари иштирокида “Китобсевар миллат” мавзусида ижодий учрашув ўтказилди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда тадбир иштирокчилари ёшларни китоб ўқишга меҳрини янада ошириш, китобхонликка кенг жалб этиш мавзуларида суҳбатлашишди.
Республикамиздан ташриф буюрган таниқли шоирлар ҳамда маҳаллий исътедодли ёшлар ўз қаламларига мансуб шеърларидан намуналар ўқишди.
Китобхонлик тадбири Республика маънавият ва маърифат маркази Ғаллаорол туман бўлинмаси, ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими ҳамда Ғаллаорол туман Ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида ўтказилди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати