Туман ҳокимлигининг Қурилиш, коммуникация, коммунал ҳўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари котибияти маълумотига кўра.
Ғаллаорол туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан хизмат кўрсатиладиган давлат ахамиятидаги 4Р43 "М39 автойўли-Маржонбулоқ қ.-Зармитон қ.-Қушработ қ." автомобиль йўлининг 0-63 км (3-бўлак 41-58 км) оралиғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 28 апрелдаги 6-сонли баённомасига асосан мукаммал таъмирлаш дастурига киритилган. Баённомага асосан 2012 йил “ Йўл лойиҳа бюроси” МЧЖ институти томонидан лойиҳа смета хужжатлари ишлаб чиқилган. Лойиҳа смета хужжатлари 19 417.4 млн сўмни ташкил қилади. Бош пудратчи қилиб Ғаллаорол ТЙФУК белгиланиб 2012 йилнинг 5 ноябрида Вазирлавр Маҳкамаси ҳузуридаги Республика Йўл жамғармаси билан № 2-104-12 сонли шартнома тузилган.
Обьектда лойиҳа смета хужжатларига асосан қуйидаги ишлар амалга оширилган:
-2013 йилда йўлнинг 41-58 км оралиғида 4 257,5 млн сўмлик ишлар бажарилиб, йўл асосига 22 см қалинликда кум- шағал аралашмасидан асос ётқизилган.
-2014 йилда 507,1 млн сўмлик 49 км.даги кўприкни таъмирлаш ишлари бажарилган.
-2015 йилда 850,4 млн сўмлик 41-42 кмларга қумли чақиқ тош чиқарилиб 1,0 кмга қора қоплама ётқизилди. Ҳаракат хавфсизликни таъминлаш бўйича 1- тоифа йўл чети тўсиқлари ўрнатилди.
-2016 йилда 844,3 млн сўмлик 42-42,75 км оралиғида 0,75 км қора қоплама ётқизилди.
-2017 йилда 197,1 млн сўмлик 42,75-43,25 км оралиғида 0,45 км қора қоплама ётқизилди.
2015-2017 йиллар оралиғида йўлбоп МГО 200/300 маркали битум маҳсулоти танқислиги туфайли обьектда жами 2,2 км узунликда биринчи қатлам қора қоришмали қоплама ётқизилган. Қурилиш бошидан умумий қиймати 6 656,4 млн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган
2018-2019 йилларда обьектда таъмирлаш ишлари молиялаштирилмаган.
Шунингдек, 2020 йилда инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармонига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 майдаги 05-05/1-783 (13) сонли йиғилиш баёнига асосан мазкур автомобиль йўлининг 43,25-45,45 км оралиғида 2,2 км узунликдаги йўлга асфальтобетон ёткизилиб, 3 000,0 млн сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилган.
Ҳозирги кунга қадар 4Р43 "М39 автойўли-Маржонбулоқ қ.-Зармитон қ.-Қушработ қ." автомобиль йўлининг 45,45-58,0 км оралиқларидаги қум шағал аралашмасидан иборат қатнов қисмига асфальтобетондан қоплама ётқизиш ишларини амалга ошириш бўйича таклифлар бериб келинмоқда.