Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани 49-умумтаълим мактаби филиалида “ТАППИ (тезак) ёқиб иситиладиган мактабда ўқияпмиз...” мавзусида мурожаат тарқалди.
Ушбу мурожаат Жиззах вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан назоратга олинди. Аниқланишича, тумандаги 49-умумтаълим мактабининг 3-филиал биноси ўтган асрнинг 70 йилларида хашар йўли билан қурилган бўлиб, асосий мактаб биносига бўлган 5 кмни ташкил этади. Ҳозирги вақтда филиал шароити ноқулай аҳволда эканлиги сабабли ўқувчилар мактанинг асосий биносига кўчирилган ва уларга автотранспорт ажратилиб мактабга қатнашлари учун шароит яратилди. Филиал биносини қайта қуриш ишлари бўйича давлат дастурига таклиф киритилган.