Туман ҳокимлигининг Қурилиш, коммуникация, коммунал ҳўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари котибияти маълумотига кўра.
Ғаллаорол тумани Ғўбдин ҚФЙ ва Қипчоқсув ҚФЙ ҳудудидан ўтувчи 26 км ички йўлнинг 6 км масофаси 2022 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан асфалто-бетон ва цементо-бетон қопламаси ётқизилиб таъмирланди. Республика “Ўзйўллойиҳа” ДУК томонидан ушбу йўлнинг қолган 20 км қисмини цементо-бетон қопламаси ётқизиб таъмирлаш бўйича техник-иқтисодий асослари ва ишчи лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб Республика Автойўл қўмитасига тақдим қилиниб, Халқаро молия институтлари маблағларидан молиялаштириш бўйича вилоят ҳокимлиги томонидан таклифлар киритилган. .