Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли, 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли,
2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5250-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли Фармонига асосан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг 21-мақсадига мувофиқ – ҳар бир туман ва шаҳар бюджетлари маблағларининг белгиланган миқдорларини “Фуқаролар ташаббуси”га йўналтирилиши орқали аҳолининг таклифлари асосида жойлардаги долзарб муаммоларни ечишга сарфланишига алоҳида эътибор қаратилган.
Шунингдек, Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 20 сентябрдаги
ҚҚ-406-IV-сонли қарорига асосан “Туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги намунавий Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги ва ушбу қарорга асосан 2022 йил 10 октябрь кунги Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашининг VI-45-194-3-45-K/22-сонли қарори қабул қилинган ва мазкур қарор билан “Ғаллаорол туман бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги Низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 ноябрдаги “Қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда назорат механизмларини такомиллаштириш жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-425-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бюджет ва иқтисодий ислоҳатлар масалалари қўмитасининг 2023 йил 27 февралдаги
198-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги 117-сонли қарорига мувофиқ 2023 йил биринчи мавсум доирасида республика бўйича ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда 1,3 трлн.сўм маблағ республика бюджетидан амалга ошириш учун қўшимча равишда Ғаллаорол туманига 7 та лойиҳага жами 7,640 млрд.сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, 2023 йил 1-мавсуми учун “Очиқ бюджет” ахборот порталида овоз бериш жараёнида ғолиб бўлган ташаббусларга Ҳалқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашининг 2023 йил 15 апрелдаги VI-53-48-3-45-K/23-сонли қарори қабул қилинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги 117-сонли қарорига мувофиқ 2023 йил биринчи мавсум доирасида республика бўйича ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда 1,3 трлн.сўм маблағ республика бюджетидан амалга ошириш учун қўшимча равишда Ғаллаорол туманига 7 та лойиҳага жами 7,640 млрд.сўм маблағ ажратилиши учун Ҳалқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашининг 2023 йил 15 апрелдаги VI-53-47-3-45-K/23-сонли қарори қабул қилинган.
Туман бюджетининг 5 фоизи маблағлари ҳамда қўшимча маблағларининг камида 30 фоизи “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтирилиши ҳамда “Очиқ бюджет” ахборот порталида жамоатчилик томонидан келиб тушган лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилиши белгилаб қўйилган.
“Фуқаролар ташаббус жамғармаси”га маблағ йўналтириш тўғрисида
2022 йил 31 декабрдаги Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашининг
VI-50-261-3-45-K/22-сонли қарори ва 2023 йил 6 февраль кунги Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгашининг VI-51-16-3-45-K/23-сонли қарори қабул қилинган.