Туман ҳокимлигининг Қурилиш, коммуникация, коммунал ҳўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари котибияти маълумотига кўра.
Жийдали ҚФЙ ҳудудида 2017-2023 йиллар давомида аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш, қулай ижтимоий ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот. Ичимлик суви таъминоти;
Жийдали ҚФЙ ҳудудида 2019 йил обод қишлоқ дастурига асосан 1 км ичимлик суви тармоғи тортилиб, 1 дона ичимлик сув насоси алмаштирилди.
Электр энергия;
Жийдали ҚФЙ ҳудудида 2019 йил обод қишлоқ дастурига асосан 3 та трансформатор ўрнатилди, 12 километр электр тармоқлари таъмирланди, 52 та таянч бетон устунлари ўрнатилди.
Ички йўлларини ҳолатини яхшилаш;
Жийдали ҚФЙ ҳудудида 2019 йил обод қишлоқ дастурига асосан 18,7 км ички йўллар шағаллаштирилди. Бундан ташқари 2022 йилда маҳаллаларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун ишлаб чиқилган чора тадбирлар режасига мувофиқ ҳудуддаги 7,5 км ички тупроқ йўллари шағаллаштирилиб фойдаланишга топширилди. Сел тошқини натижасида зарар кўрган Жийдали ҚФЙ Рамазон қишлоғига олиб борувчи йўлдаги кўприкга темирбетон галарея ўрнатиш ишлари амалга оширилди. 205 та таянч устунлари ўрнатилди 2,8 км электр тармоғи мукаммал таъмирланди, 5 та ТП ўрнатилди.