8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан туманнинг байрам тадбири ўтказилди.Хотин-қизлар байрамига бағишланган тадбирни туман ҳокими Жалолитдин Оқбоев табрик сўзи билан очиб берди.
Туман ҳокими табрик сўзи якунида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизларга туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва совғаларини тантанали равишда топширди.
Ғаллаорол туман маданият бўлими томонидан оналаримиз, мунис хотин-қизларимизни мадҳ этувчи куй, қўшиқ ва рақслардан иборат бадиий концерт дастури байрам тадбирига кўтаринкилик бағишлади.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати