Шароф Рашидов номидаги Жиззах вилоят кутубхонасида Зулфия Исроилова таваллудининг 108-йиллигига бағишланган "Қалбим ардоғидасан шеърим" номли адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди.
Унда устозлар томонидан шоира ҳаёти ва фаолияти, қолаверса ижодига оид таҳлилий фикрлар билдирилди.
Ижодкор ўқувчиларимиздан шеър-қўшиқлар тингланди. Ёш истеъдод соҳибаларига устозлар ўзларининг шеърият тўғрисида баъзи керакли тавсияларини бериб ўтишди.
Ушбу тадбирда Ғаллаорол туманидаги 52-умумтаълим мактабида фаолият юритаётган "Сада" адабий тўгарагининг ижодкор ёшлари билан ҳам танишув бўлиб ўтди. Эндигина Адабиёт остонасида тетапоя қилаётган қаламкашларимизнинг ижоди йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати