20 трест 16-вакиллик қурилиш фирмаси бошлиғи А.Пўлатовнинг тақдим этган маълумотига кўра
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларни ўрганиш жараёнида Президент таълим муассасалари қошидаги ихтисослаштирилган мактабнинг ҳовлисига хақиқатдан ҳам ободонлаштириш мақсадида турли хил гуллар экилганлиги тасдиқланди. Мактаб ҳовлисига совуқга чидамли кўп йиллик гуллар экилиб парвариш қилинмоқда.
Бўлиб ўтган кучли ёғингарчилик натижасида бинонинг том қисмидаги қурилиш ишлари тўлиқ якунига етказилмаганлиги сабабли ёққан ёмғир сувлари бино деворларининг айрим жойларидан ўз изини қолдирган. Мактаб қурилиши ишлари якунида қурилиш ва таъмирлаш жараёнида аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилмоқда.