Бошқарма томонидан тасдиқланган режага асосан Ғаллаорол тумани, "Аламли" МФЙда жойлашган туман тиббиёт бирлашмасида туман адлия бўлими бошлиғи томонидан туман ИИБ, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, Ёшлар етакчиси, хотин қизлар фаоли билан биргаликда семинар ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2022 йилдаги 2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги 259-сон қарори ижроси юзасидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича, уларнинг олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўриш тартиби, уни бартараф этиш механизмлари тушунтирилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан тасдиқланган "Ворислик ҳуқуқи" акцияси доирасида фуқаролик қонунчилигидаги мерос ва васиятнома тушунчаси, мерос ва васиятномани нотариал расмийлаштириш тартиби ва мазмун-моҳияти иштирокчиларга тушунтириб берилди. Бундан ташкари сайёр қабул ташкил этилиб, 10 нафар фуқароларга мурожаатлари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати