Ғаллаорол туман аҳолиси ва айниқса ёшларни миллий қадриятларимизга ёд бўлган диний қарашлар, экстеремизм ва терроризм иллатларидан муҳофаза қилишга йўналтирилган тарғибот тадбири Ғ.Ғулом маҳалласи ҳудудидаги Тиббиёт коллежи ёшллари иштирокида ташкил қилинди.
Тарғибот тадбирида ёшларга диний экстеремизм ва терроризмни тарғиб этувчи оқимларнинг асл ғаразли мақсадлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Ҳуқуқий саводхонлиги етарли бўлмаган ёшларнинг интернетдан тўғри фойдаланишни билмаслиги натижасида диний экстеремистик оқимлар таъсирига тушиб қолган ёшларнинг аянчли тақдири тўғрисида амалий мисоллар билан ахборотлар берилиб, бузғунчи ғояларнинг асл мақсадини фош этувчи видеоролик намойиш этилди.
Тадбир якунида Тиббиёт коллежи талабалари ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида расмлар танлови ўтказилди.
Танлов Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Дин ишлари қўмитасининг тумандаги бош мутахассиси, Тиббиёт коллежи маъмурияти ташкилотчилигида ташкил этилди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати