Жорий йилнинг 10 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюриб, жойларда аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашди.
Учрашувда Юртбошимиз топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири А.Б.Воитов рахбарлигидаги ишчи гуруҳ Ғаллаорол туманига ташриф буюрди.
Ташриф давомида туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни янада такомиллаштириш учун туманда жойлашган Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида замонавий лаборатория ташкил қилиш, фермер ҳамда деҳқон хўжаликларига ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигидаги мавжуд муаммо ва таклифлар юзасидан тегишли мутасаддиларга ўз кўрсатма ва таклифларини бериб ўтди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги