Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашига 19-“Мулкуш” сайлов округидан сайланган депутат Б.Давурбоева Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 майдаги “Ҳудудларда мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5125-сонли қарорининг ижроси бўйича
Мулкуш ҚФЙ ҳудудидаги “Мехрангиз” давлат хусусий шерикчилик асосида қурилган нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг фаолияти билан танишди ва мактабгача бўлган ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида замонавий инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш юзасидан ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати