Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Кўкбулоқ ҚФЙ ҳудудида БАА давлатининг “Масдар” компанияси томонидан 220 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси қуриш лойиҳаси бошланмоқда. Шу муносабат билан “Масдар" компанияси томонидан лойиҳани таништириш жараёни олиб борилмоқда.
Лойиҳани таништириш мақсадида маълумот учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилмоқда:
- Лойиҳанинг атроф-муҳит ва ижтимоий таъсирини баҳолаш;
- Манфаатдор томонларни жалб қилиш режаси;
- Техник бўлмаган хулоса;
- Ҳаётий воситаларни тиклаш режаси.
Тўлиқ маълумотлар “Масдар” компаниясининг сайтида берилган бўлиб, ушбу манзил бўйича кўриш мумкин :
https://masdar.ae/en/Masdar-Clean-Energy/Projects/Jizzakh-Solar-Project
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати