Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Нафақа олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

Нафақа олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

17 октябрь 2022 йил
228
0

Фуқаролар нафақа бўйича аризаларни маҳалла фуқаролар йиғинларига топширадилар. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳар ойнинг 19-санасигача барча аризаларни жамлаб, пенсия жамғармасига топширади. Пенсия жамғармаси томонидан уларнинг маълумоти ягона реестр дастурига киритилади. Бу ерда инсон омили қатнашиши жуда ҳам чекланган. Маҳалла ҳам, пенсия жамғармаси ҳам бировга ёрдам бериб ёки унинг нафақасини рад қила олмайди. Бунда ягона реестр дастури ўн учта вазирликлар билан боғланган. Бу дастурнинг ўзи ҳар бир ариза учун сўров хати юборади. Масалан, илгари ойлик иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотларни камайтириб олиб келиш ҳолатлари кузатилган бўлса, энди дастур фуқаронинг солиқдан қанча даромад олаётгани ва қаерда ишлаётганини сўраб олади. Ёки фуқаронинг автомашинаси бўлса, бу ҳақда ҳам дастурга маълумот келиб тушади. Кўчмас мулки икки ва ундан ортиқ бўлса, кадастрдан маълумот келиб тушади. Мезонларга тўғри келгандан сўнг дастур орқали нафақа тайинлаб берилади. Шунингдек, фуқаро нафақа тайинлаш ҳақида онлайн тарзда ҳам мурожаат қилиши мумкин. Нафақани тайинлаш муддати 12 ойгача. Масалан, январь ойида тайинланган нафақанинг муддати тугади. Февраль ойидан фуқаро яна қайта мурожаат қилиши мумкин. Унга март ойининг 1 санасидан бошлаб нафақа тайинланади. Моддий ёрдам нафақаси 6 ойга тайинланади. Нафақа тўловлари Халқ банкининг сайёр кассалари орқали фуқаронинг хоҳишига кўра, нақд ёки пластик карталар орқали берилади. Нафақа тўловлари ҳар ойнинг 5 санасидан 25 санасигача амалга оширилади. Пластик картаси борларга ҳар ойнинг 5 санасигача нафақа пуллари тўлаб берилади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Ғаллаорол туман бўлими бошлиғи А.Норқўзиев

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар