Маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва амалиётчи психологларнинг семинари ўтказилди
Ғаллаорол тумани 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман прокуратураси ташаббуси билан 90 та умумтаълим мактабларининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда амалиётчи психологлар учун “Вояга етмаганлар ўртасида суицит ҳолатларининг олдини олиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Ушбу семинарда туман прокурори С.Раззаков, туман прокуратураси терговчиси Ш.Эргашев, туман диний ишлар бўйича бош мутахассиси Ғ.Қаржовов, туман бош имом хатиби Ғ.Жуманов, туман халқ таълими бўлими мудирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Б.Юнусов ҳамда ИИБ ходимлари қатнашишди.
Йиғилишни туман прокурори С.Раззаков кириш сўзи билан очиб, вояга етмаганлар ўртасида суицит ҳолатларининг олдини олиш барчамизнинг асосий вазифамиз эканлигини таъкидлаб ўтди. Маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва амалиётчи психологларининг масъулиятини ошириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда уларни тўгарак машғулотларига кенг жалб қилиш бўйича тушунчалар берилди.
Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 62, 78-умумтаълим мактабларининг психологлари томонидан “Ўқитувчилар ҳамда ота-оналарга суицит ҳолатларининг олдини олиш” бўйича методик тавсиялар бериш, тренинглар ҳамда сўровномалар ўтказиш бўйича тарғибот қилинди.
Семинар якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан соҳа учун масъул ходимларга кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Ғаллаорол туман ҳокими
Ахборот хизмати