Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Мавсумий ишловчиларга пенсия ҳисоби

Мавсумий ишловчиларга пенсия ҳисоби

31 август 2022 йил
208
0

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 39-моддасида айрим тоифадаги фуқаролар стажини ҳисоблаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланган

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 39-моддасида айрим тоифадаги фуқаролар стажини ҳисоблаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланган.

Саноатнинг мавсумий тармоқларига оид корхоналар ва ташкилотларда банд бўлган ходимларнинг тўлиқ мавсум мобайнидаги иши бир йил ишлаган деб, тўлиқ мавсум давомида ишламаган бўлса, ҳақиқий ишлаган даври ҳисобга олинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-илова “Тўлиқ бир мавсум ишлаш пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтадиган мавсумий ишлар ва саноатнинг мавсумий тармоқлари рўйхати” тасдиқланган.

Рўйхатга кўра:

  1. Пахта тозалаш саноати корхоналаридаги ишлар:

а) пахтани қуритиш;

б) пахтани тозалаш;

в) пахтани юклаш, тушириш;

г) пахтани пневмотранспортга ортиш;

д) қуритиш-тозалаш цехини йиғиштириш ва иситиш, ишлаб чиқариш чиқиндиларини чиқариб ташлаш.

  1. Саноатнинг қанд-шакар ва консерва ишлаб чиқариш тармоқлари корхоналаридаги ишлар.
  2. Ипакчилик тармоғи корхоналари ва фермер хўжаликларидаги ишлар:

а) тут уруғи тайёрлаш;

б) тут ниҳоллари ва тут кўчатлари етиштириш;

в) тут ипак қурти уруғларини инкубаторияларда жонлантириш;

г) тут ипак қурти парваришлаш;

д) тирик ва қуриқ пиллани саралаш;

е) тирик пиллани қуритиш;

ж) пиллани қўл кучи ёрдамида ташиш;

з) пилладан намуналар олиш (лабораторияда саралаш учун);

и) уруғчилик корхоналарида капалакларни жинсларга ажратиш;

к) тут ипак қурти уруғларини микротаҳлилдан ўтказиш;

л) тут ипак қурти уруғларига ишлов бериш;

м) тут ипак қурти уруғларини қишлаш давридаги ишлар;

н) тут ипак қурти уруғларини қадоқлаш ва ёрлиқлаш ишларида тўлиқ мавсум давомида ишланган давр бир йил иш стажига ҳисобланади.

Мавсумий ишларда банд бўлган ходимларга пенсия тайинлашда пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи охирги ўн йилдан исталган кетма-кет беш мавсум учун қайта ҳисоблаб чиқилган иш ҳақини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади. 

БТПЖ Ғаллаорол туман бўлими

бошлиғи А.Нарқўзиев

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар