Ғаллаорол тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Мазкур тадбир ўтказилишидан мақсад, зилзилалар билан боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини имкон қадар камайтиришдан иборат.
Дунёда ва республикамизда сўнгги йилларда юз берган кучли ва сезиларли зилзилаларнинг аянчли оқибатларининг таҳлили шуни кўрсатдики, юзага келиши мумкин бўлган зилзилаларни узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлаш, антисейсмик бино ва иншоотлар қуриш билангина чекланиб қолмасдан, балки сейсмик жиҳатдан фаол ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолининг зилзилага тайёргарлигини таъминлашни босқичма-босқич амалга ошириб бориш, яъни шаҳар ва қишлоқларда истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаронинг сейсмик хавфсизликни таъминлашда шахсий жавобгарлигини ошириш, бундай вазиятларда ваҳима ва қўрқувга берилмасдан тезкор ва тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини шакллантиришлари зарур.
Мазкур тадбирда муҳокама қилинадиган муаммолар бўйича махсус-тактик ўқув машқи қатнашчиларининг тавсиялари, қимматли фикр-мулоҳазалари ва таклифлари келгусида халқимизнинг хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.