Ахолини рўйхатга олувчи ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Рўйхатга олиш варағига биноан респондентлардан шахсга доир маълумотларни олиш;
аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, рўйхатга олиш ҳужжатларини йиғиш ҳамда уларга ишлов бериш билан боғлиқ ишларни бажарганлик учун меҳнатига ҳақ олиш ҳуқуқига эга.
Рўйхатга олувчи ходимлар:
шахсга доир маълумотларни йиғишни бошлашдан олдин респондентга ўз гувоҳномасини кўрсатиши;
ўз ваколатларига мувофиқ ишларни сифатли ва белгиланган муддатларда бажариши;
шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнида аҳолини рўйхатга олиш дастурида белгиланган саволлар рўйхатига риоя этиши, уларнинг мазмуни бузилишига йўл қўймаслиги;
шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши, уларнинг мазмунини ошкор қилмаслиги шарт.
Ғаллаорол туман статистика бўлими бошлиғи У.Мирзабеков