Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) молиявий кўмаги орқали амалга оширалаётган лойихаси доирасида учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 8 апрел куни Ғаллаорол туман Молтоб ҚФЙ ҳудудидаги 47-сонли мактаб биносида туман тарғибот бўлими билан ҳамкорликда "Аёллар”, “Ёшлар” ва “Темир” дафтари рўйхатига кирган аҳолига Жиззах вилояти “Истиқлол Авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қўвватлаш марказининг “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш“ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) молиявий кўмаги орқали амалга оширалаётган лойихаси доирасида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир ҳотин-қизларни тайзиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида 2019 йил 2 сентябрдаги ПҚ 561-сонли шунингдек Оила кодекси бўйича никохни қайд этиш ва никохни бекор қилиш масалалари ва марказ фаолияти буйича тушунтиришлар берилди.
Тадбирда 38 нафар хотин-қизлар иштироки таъминланиб, уларни қизиқтирган саволларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.