Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Туманимиздаги чорва молларини насилини яхшилашга қаратилган этибор

Туманимиздаги чорва молларини насилини яхшилашга қаратилган этибор

16 март 2022 йил
115
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 2019 йил 12 июлдаги №-575-сонли қарори ижроси юзасидан хамда  «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 28 мартдаги ПҚ-4254-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси Ғаллаорол туман бўлими катта инспектори А.Абдурашидов туман Ветеринария бўлими мутахассислари билан хамкорликда “Рохат”  фермер хўжалигида насилли қорамолларни сунъий уруғлантириш ишларини амалга оширди.

Ҳусусан,  туман бўйича 2021 йил учун жами 17795 бош насилли буқа уруғлари билан ахоли ва фермер хўжаликлари йирик шохли чорва молларини уруғлантириш режалаштирилган бўлиб шундан йил охиригача  17732 бош сигир ва ғуножинлар сунъий уруғлантирилди.

Жумладан, “Рохат” фермер хўжалигининг шивиц зотли
20 бош қора молларини  насилли буқа уруғлари билан сунъий уруғлантирилди. 

Сунъий уруғлантиришнинг афзаллиги

  • Табиий йўл билан бир бош буқа йил давомида 50-70 бош сигирларни уруғлантириши мумкин ва албатта олинган авлодларининг жинси шартли равишда 50:50 нисбатда бўлади.

Сунъий уруғлантириш учун бир бош наслли буқадан ҳаёти давомида 100 000 доза уруғ олинади, бундан 40 000 бузоқ олиши мумкин, улардан 20 000 боши яъни (50%) урғочи бўлса, кейинчалик улар сигир бўлиб, подани тўлдиришга асос бўлади.

  • Бундан ташқари ушбу қарорларда туман ветеринария бўлими зиммасига:

    - чорвачиликда сунъий уруғлантириш, наслчилик-селекция ишларини ташкил этади ва қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштириш;

    - ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасидаги ва ўз ваколатига кирадиган бошқа масалаларга доир ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

    - қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича жойлаштириш режаларининг бажарилишини ўрганиш;

    каби вазифалар юклатилган бўлиб ўз навбатида бунга мутаносиб Инспекцияга уларнинг назоратини амалга ошириш вазифалари юклатилган. Бугунги кунда  катта инспектор А.Абдурашидов хамда мутахассисларнинг биргаликда олиб бораётган сай-харакатлари натижасида насилли бузоқлар олиш  ва парвариш қилиш ишлари тўғри йўлга қўйилган

    Чорвачиликда насилчилик ишини
    назорат қилиш бўйича катта инспектори

    Абдулла Абдурашидов

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар