Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Пенсияларни ҳисоблаб чиқаришда эътиборга олинадиган иш ҳақи турлари

Пенсияларни ҳисоблаб чиқаришда эътиборга олинадиган иш ҳақи турлари

10 февраль 2022 йил
268
0

Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига, шунингдек иш ҳақининг натурал қисмига:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — қонунчиликка мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар;

2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — қонунчиликка мувофиқ ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади.

Давлат ижтимоий суғуртасига тааллуқли бўлмаган шахсларга пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ўхшаш пул таъминотининг барча турлари қонунчиликка мувофиқ қўшилади.

Ўқиш даврида тўланган стипендия пенсия сўраб мурожаат этувчининг хоҳишига кўра иш ҳақига тенглаштирилади.

Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимларнинг (якка тартибдаги тадбиркор ва у томонидан ёлланган ходимнинг, деҳқон хўжалиги ва оилавий тадбиркорлик субъекти аъзосининг) пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақининг миқдори:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун — тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан;

2020 йил 1 январдан — тўланган ижтимоий солиқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Иш ҳақига минтақавий коэффициентлар белгиланган ҳудудларда яшовчи шахсларнинг иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш ишловчиларнинг иш ҳақига минтақавий коэффициент белгиланган ҳудудларда яшовчи шахслар ва оилаларга пенсия тайинлашда минтақавий коэффициент эътиборга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амалдаги иш ҳақи ҳисобга олинади.

Пенсионерларнинг оилаларига боқувчисини йўқотганлик пенсиялари пенсионернинг (боқувчининг) ўз пенсияси қайси иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилган бўлса, ўша иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.

Бошқа давлатлардан кўчиб келган, Ўзбекистон Республикасида ишламаган фуқароларга пенсиялар Ўзбекистондаги тегишли касб ҳамда малакадаги ходимларнинг пенсия тайинланаётган вақтдаги ўртача ойлик иш ҳақига асосланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Башарти, бундай касб ҳамда малакалар республикада бўлмаса, ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб беради.

Чет элда ёлланиб ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи қуйидагича аниқланади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун — тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан;

2020 йил 1 январдан — тўланган ижтимоий солиқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларга пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Музаффар Шукуров

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Ғаллаорол туман бўлими Пенсия ва нафақалар

тайинлаш ва тўлаш шўбаси катта инспектори

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар