Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88

ЭЪЛОН!

05 январь 2022 йил
291
0

Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди туман суди аппарати ходимлари сифат таркибини яхшилаш, уларнинг касб малакасини ошириш, ҳар томонлама билимдон ва ўз лавозимига муносиб кадрларни танлаш мақсадида олий юридик маълумотга, юридик ихтисос бўйича меҳнат стажига эга бўлган ёҳуд суд соҳасига қизиққан кадрларни туман судига суд аппарати ходимлари захирасига қабул қилинишини маълум қилади.

Суд аппарати ходимлари захирасига қабул қилиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

  1. Кадрларни ҳисобга олиш шахсий варағи (сўровнома);
  2. Таржимаи хол;
  3. Яқин қариндошлари ҳақида маълумотнома;
  4. Олий юридик (бакалавр, магистр) юридик маълумоти тўғрисидаги дипломлар нусхалари (иловалари билан бирга, нотариал тасдиқланган ҳолда);
  5. Меҳнат дафтарчасидан кўчирма (тасдиқланган ҳолда);
  6. 4 дона 3х4 ҳажмда фотосурат;
  7. Доимий рўйхатда турган манзили қайд қилинган ҳолда паспорт нусхаси;
  8. Ҳарбий хизматга муносабатини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
  9. Асосий иш ёки ўқиш жойидан олинган тавсифнома;
  10. Соғлиғи ҳақида маълумотнома (086-шакл);
  11. Солиқ идораларидан бериладиган идентификаця рақами (СТИР) нусхаси;
  12. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси;
  13. Бошқа текшириш ҳужжатлари (ИИБ Ахборот марказидан судланганлик ҳолати юзасидан олинган маълумотлар ва бошқа ҳужжатлар).

Мазкур масала бўйича фуқаролар туман судида ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари соат 9.00 дан 18.00 га қадар қабул қилинадилар.

 

Манзилимиз: Ғаллаорол тумани, Сарбазор қўрғони, Шодлик кўчаси, 17-уй.

Маълумот учун телефон рақам: (0-372) 221-50-63;

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар