Аҳолига моддий ёрдам кўрсатилади
Шавкат Мирзиёев "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзоланди.
2021 йилнинг декабрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:
➖ 2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга;
➖ 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;
➖ 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.
Муҳокамага қўшилинг
Изоҳлар (0)