Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди

14 декабрь 2021 йил
378
0

Бугун – 14 декабр куни Ғаллаорол тумани Маданият маркази томоша залида Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибидаги масалага алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Сессияда депутатлар томонидан тўртта масала кўриб чиқилди.

 

 

Ғаллаорол тумани ҳокими Ж.Оқбоевнинг 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йилги режалари бўйича мурожаати тўғрисида.

Ғаллаорол туманида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар ҳамда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар учун 2022 йилга белгиланган базавий солиқ ставкаси асосида ер солиғи ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 23 июл куни “Aҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 38-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги девонхонаси мудири О.Шакарбоевнинг ҳисоботи ҳақида.

“Саховат ва кўмак” жамғармасидан ва маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратиш тўғрисида.

 

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз еттинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар