Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Одил судлов фаолиятининг очиқ-ошкоролигини таъминлаш мақсадида халқ маслаҳатчилари сайлови ўтқазилди

Одил судлов фаолиятининг очиқ-ошкоролигини таъминлаш мақсадида халқ маслаҳатчилари сайлови ўтқазилди

02 декабрь 2021 йил
330
0

Одил судлов фаолиятининг очиқ-ошкоролигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг суд ҳокимятига ишончини мустаҳкамлашда жамоатчиликнинг, шу жумладан, халқ маслаҳатчиларнинг суд ишларида фаол иштироки муҳум аҳамятга эга.
Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 59-моддасида 35 ёшдан кичик бўлмаган, фуқароларнинг яшаш ёки иш жойидаги йиғилишда очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган Ўзбекистон Республикаси фуқароси халқ маслаҳатчиси бўлиши мумкинлиги белгиланган.

2019 йил апрел-июль ойларида ўтказилган халқ маслаҳатчилари сайловида сайланган халқ маслаҳатчиларининг ваколат муддати жорий йилнинг ноябрь ойида тугади.
Шу муносабат билан, 2014 йил 22 апрелдаги ЎРҚ 368-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни билан тасдиқланган “Судъяларнинг малака хайъати тўғрисида”ги Низомнинг 8-бобида белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда жорий йилнинг 2-декабрь куни Галлаорол туман махалла ва оилани куллаб кувватлаш булимида халқ маслаҳатчилари навбатдаги сайлови ташкил этилди.

Халқ маслаҳатчилари сайловида бенуқсон обро-эътиборва ҳаётий тажрибага эга, ҳалол ва юқори малакали мутаҳассисларни ҳамда меҳнат фаҳрийларини гендир тенглиги ҳамда фаолият соҳаларини қамраб олган ҳолда, маҳалла вакиллари учун - 25 фоиз, ҳуқуқшунослар – 15 фоиз, иқтисодчилар – 15 фоиз, педагоглар – 15 фоиз, тадбиркорлар – 15 фоиз, тиббиёт ходимлари – 10 фоиз, ҳамда ёшлар (35-40 ёш) учун 5 – фоиз квота белгиланган холла утказилди.

Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман судининг раисига 12 та халқ маслаҳатчилари сайланди, вилоят судининг судъяларига Галлаорол туман худудидан 2 та халқ маслаҳатчиси сайланди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар