Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши котибияти томонидан 2021 йил 21 январ куни доимий комиссия раислари билан ўқув семинари бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши котибияти томонидан 2021 йил 21 январ куни доимий комиссия раислари билан ўқув семинари бўлиб ўтди.

21 январь 2021 йил
362
0

 Семинарда туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ж.Оқбоев, Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси О.Мамиров, Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси М.Бобоева, Нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.Исмаилов, Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалик масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси раиси З.Фозилов, Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси Т.Жўраев ҳамда Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси С.Лапасовлар иштирок этди. Кун тартибида Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияларининг 2021 йил учун иш режаси ҳамда доимий комиссияларининг ваколатлари тўғрисида, туман Кенгаши сессияларида иштирок этиш ва расмийлаштириб бориш тўғрисида туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи мутаҳассиси Д.Аҳмедов гапириб ўтди. Шундан сўнг туман Кенгаши котибият мудири С.Лапасов депутатларнинг иш фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда этика-эстетика масалалари, депутатларнинг хужжатлари юритилиши тартиби тўғрисида гапириб ўтди. Туман Кенгаши сессияларига киритиладиган масалалар аввало доимий комиссиялар томонидан кўриб чиқилиши ҳамда қабул қилинаётган қарорлар ижроси доимий назоратда бўлиши айтиб ўтилди. Бундан ташқари туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши "Депутатлар хонаси" ташкил этилган бўлиб, доимий комиссиялар раисиларининг ўз фаолиятларини юритиш ҳамда фуқароларни қабул қилиш учун шароитлар яратилган. Йиғилиш давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан О.Мамиров, М.Бобоева, Т.Жўраевлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар