Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди

13 январь 2021 йил
101
0

Бугун – 13 янвраь куни Ғаллаорол тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибидаги масалага алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Сессияда депутатлар томонидан тўртта масала кўриб чиқилди.

 

 

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалар тўғрисида туман ҳокими Ж.Оқбоев ахборот берди.

 

Шундан сўнг, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Ёшлар сиёсати ижтимоий-ривожлантириш ва маънавий маърифий масалалар бўйича туман ҳокими ўринбосари Ғ.Тўйчиев маълумот бериб ўтди.

 

 

Йиғилиш давомида, депутатлар томонидан туманда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш ва муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари М.Бобоева марузаси тингланди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон Фармонининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомилаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4884-сон қарорининг умумаълим мактабларида ижроси тўғрисида Ғаллаорол тумани халқ таълими бўлими мудири А.Суюновнинг марузаси тингланди.

 

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги ва туман ҳокимлиги молия бўлимида иш самарадорлигини ошириш ҳамда Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2021 йил учун иш режасини тасдиқлаш ҳақидаги қарор лойиҳалари депутатлар томонидан кўриб чиқилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Р.Сиддиқов сўзга чиқиб ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдирдил.

 

Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар