“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида профилактик тадбирлар давом этади
Ғаллаорол тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан Республикамиз миқёсида 15 ноябрдан 15 декабрга қадар ўтказилаётган “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбири доирасида туманнинг аҳоли яшаш хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари, ишлаб чиқариш корхоналари, тадбиркорлик субъектлари, бозор ҳудудлари ва бошқа аҳоли тўпланадиган масканларда ёнғин хавфсизлиги, ис гази, ҳаво газ аралашмасининг чақнаши, зилзилага аҳолини тайёрлаш каби фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, азиз юртдошлар ушбу хавфсизлик ойлигида фаол қатнашинг ва бефарқ бўлманг.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)