Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи сайёр қабули

Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи сайёр қабули

31 октябрь 2024 йил
28
0

Ғаллаорол туманида Жиззах вилоят ихтисослаштирилган даволаш профилактика илмий-амалий марказлари: Эндокринология, кардиология, катталар кўп тармоқли, она ва бола саломатлиги, болалар кўп тармоқли, кўз микрохирургияси, юқумли касалликлар, кожвенерология ва онкология муассасаларидан 20 нафардан ортиқ мутахассислардан иборат тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий кўрик вақтида беморлар лаборатория, ЭКГ, УТТ, МСТК, рентген ва бошқа текширувлардан ўтказилди ва уларга тегишли тартибда тавсиялар берилди.
Тиббий кўрик давомида Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи М.Умаров томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулга келган фуқароларга мурожаати юзасидан вилоят мутахассислари билан биргаликда тушунтиришлар ва тегишли маслаҳатлар берилди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар