Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Аҳолини рўйхатга олиш даврида интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтиш

Аҳолини рўйхатга олиш даврида интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтиш

24 сентябрь 2024 йил
45
0

Аҳолини рўйхатга олиш даврида Респондентлар интернет тармоғига уланган ҳолда, шахсий компютеридаги веб браузердан фойдаланиб, ўзлари ахборот тизимида жойлаштирилган сўровномаларни киритиш имкони бор. Респондентлар ушбу имкониятдан фойдаланиш учун Аҳолини рўйхатга олиш даврида интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда, рўйхатдан ўтиш учун ажратилган кунларда сўровномаларни ўзларига қулай бўлган вақтда тўлдиришлари кифоя қилади.
Ахборот тизимида Респондентлар томонидан сўровномаларни тўлдириш учун, аввало, қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари талаб этилади:census.stat.uz

Респондентлар ушбу манзилга мурожаат қилганларида, ахборот тизимининг асосий саҳифаси веб браузерда юкланади. Ушбу саҳифада Респондентлар тегишли бўлимларга мурожаат қилганларида, қуйидаги маълумотларни кўриб чиқиш мумкин:

-Аҳолини рўйхатга олиш ҳақида барча маълумотларни олиш; (Аҳолини рўйхатга олишнинг тарихи, мақсадлари, вазифалари ва ўтказиш тартиби)
- Респондентлар томонидан кўп бериладиган саволларга жавобларни олиш;
-Рўйхатдан ўтиш учун келишув шартлари билан танишиш;
- Рўйхатдан ўтиш учун фойдаланувчи қўлланмаси билан танишиш;
- Респондентларни қизиқтирган бошқа саволларга жавоб олиш учун Статистика агентлигининг масъул ходимлари билан боғланиш;
- Статистика агентлиги томонидан ўтказилаётган Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини бевосита ижтимоий тармоқларда кузатиб бориш.
Шунингдек, саҳифани ўзбек тилида (лотин ва кирилл алифбосида), рус тилида ҳамда қорақалпоқ тилида кўриб чиқиш мумкин.

Ахборот тизимининг асосий саҳифасида Респондентлар ОнеИД тизими орқали рўйхатдан ўтиб тизимнинг асосий функцияларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.
Респондентлар OneID тизимида рўйхатдан ўтиш учун ўзлари учун қулай бўлган рўйхатдан ўтиш турини танлаш имкониятига эгалар. Қуйида рўйхатдан ўтиш турлари ва уларнинг қисқача тавсифи билан танишиш мумкин:

-Логин ва паролдан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтиш. Ушбу ҳолатда Респондентлар OneID тизимида ўзларининг шахсий маълумотларидан фойдаланган ҳолда, ўзлари истаган логин ва паролни рўйхатдан ўтказишлари мумкин.
-Mobile-ID дан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтиш. Ушбу ҳолатда Респондентларнинг шахсий телефон рақамларида Mobile-ID хизмати уланган бўлиб, улар телефон рақамларини киритишади ва ушбу рақамга келган махсус кодни киритишлари талаб этилади.

-ERI калитидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтиш. Ушбу ҳолатда Респондентлардан жисмоний шахслар учун тақдим этиладиган ERI калитлари орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
-ID-картадан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтиш. Ушбу ҳолатда Респондентлар ўзларининг ЖШШИР рақамлари ва паролни киритишлари талаб этилади.

Бундан ташқари, ушбу жараёнда ОнеИД тизими ушбу Респондентга тегишли бўлган баъзи шахсий маълумотларни Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш ахборот тизимига тақдим этади. Ушбу маълумотлар асосида ахборот тизими шахсларни идентификациялаш жараёнидан ўтказади. Идентификациялаш жараёни ахборот тизимига бўладиган ташқи ҳужумлар эҳтимолини камайтириб, ёлғон ва тасдиқланмаган маълумотлар киритилишини олдини олади.

Туман статистика бўлими

 

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар