Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан

Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видео лавҳа юзасидан

31 июль 2024 йил
80
0

Ғаллаорол туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси директори Ш.Абдуллаевнинг маълумотига кўра

Ғаллаорол тумани Қашқабулоқа МФЙ Қашқабулоқа қишлоғида яшовчи фуқаро У.Абдуқодировнинг Ғаллаорол тумани Қашқабулоқ ҚФЙ Қашқабулоқ қишлоғидан ўтувчи 4Н1242б "Ғаллаорол-Бахмал" автойўлидан "Қашқабулоқ" ФУ.га автомобиль йўлини таъмирлаш масаласида қилган мурожаати юзасидан.

Мурожаатга асосан Ғаллаорол туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан 4Н1242б “Ғаллаорол-Бахмал” автойўлидан “Қашқабулоқ” ФУ.га автомобиль йўлининг 0-5 км оралиғида қопламанинг таъмирталаб қисмини жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлиб, ушбу автомобиль йўлининг 1,3-2,0 км оралиғида 20 м2 юзадаги қопламадаги чуқурчаларни таъмирлашда сифатсиз бажарилган қисми корхона томонидан қайта битум маҳсулоти сепилиб, асфальтобетон қоришмаси каток ёрдамида зинчланиб таъмирланди.

Ушбу автомобил йўлида амалга оширилган ишлар тўғрисида мурожаат муаллифининг ўз ташаккурномасида ҳам баён этилган.

 

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар