Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Сайёр қабулда 30 дан ортиқ масала кўтарилди

Сайёр қабулда 30 дан ортиқ масала кўтарилди

26 июль 2024 йил
60
0

Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Бекзод Ташпўлатовнинг Ғаллаорол тумани "Соврук" МФЙда жойлашган 3-сонли мактабда ўтказилган навбатдаги сайёр қабулида тумандан келган 60 нафар фуқаро 30 та муаммо, таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Фуқаролар асосан йўл қурилиши, электр таъминоти, субсидия асосида уй-жой ажратилиши, ишсизлик масалаларида мурожаат қилди.

Жумладан, “Совруқ” маҳалласи фуқаролар йиғини раиси Сайфиддин Шоазимов маҳалласидаги симёғочлар авария ҳолатида эканлиги, эски трансформатор эса аҳолининг эҳтиёжи учун етарли электр энергияси етказиб беролмаётганини айтиб, мурожаат қилди.

Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ масъулларига маҳалладаги эски симёғочлар ўрнига темир-бетон устунлар ўрнатиш бўйича топшириқ берди.

Шунингдек, маҳаллада маҳаллий бюджет ҳисобидан янги трансформатор ўрнатиладиган бўлди.
Сайёр қабулда кўпчилик фуқаролар қишлоқдаги ички йўллар таъмирлаш юзасидан бошқарма бошлиғига мурожаат қилди.

Бошқарма бошлиғи бу мурожаатни ҳам ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал қилиш учун масъулларга йўналтирди. Сайёр қабул давомида қайд этилган барча мурожаатларга масъуллар бириктирилиб, бир ҳафталик муддат билан ижроси назоратга олинди.

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар