Ғаллаорол Тиббиёт коллежида Қирғизистон давлатидан ташриф буюрган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари, Ўш тиббиёт коллежи педагог ходимлари иштирокида икки давлат ўртасида тиббиёт соҳаси мутахассисларини тайёрлаш, таълим соҳасида ўзаро тажриба алмашинилишини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган амалий конференция ўтказилди.
Қирғизистонлик меҳмонлар тумандаги Тиббиёт коллежида бўлажак шифокорларнинг пухта назарий ва амалий билим олишлари учун яратилган шароитлар билан танишишди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати