Ғаллаорол туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 22 январ куни ўтказилади.
Жорий йилнинг 22 январ куни қуйидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) лавозимига сайлов ўтказилади:
- “Узунбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 32 мактаби биносида.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар
ҲАЙДАРОВ ШОВКАТ ЖЎРАҚУЛОВИЧ
Ҳайдаров Шовкат Жўрақулович 15 март 1967 йилда туғилган, миллати - ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги инженер-технолог, оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1984-1991 йилларда Тошкент политехника институти Жиззах филиали талабаси, 1992-2002 йилларда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги Матлубот жамиятида турли лавозимларда ишлаган. 2002-2008 йилларда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Шухратбек Ҳайдаров” Фермер хўжалиги раҳбари, 2008-2010 йилларда Сирдарё вилояти “Оқолтин дон” АЖ да элеватор цехи мудири, 2010-2014 йилларда Жиззах шахри “Жиззах Сарбон сервис” МЧЖ да иш бошқарувчи, 2014-2015 йилларда Жиззах шахри “Азиз” МЧЖда оператор, 2015-2017 йилларда Сирдарё вилояти “Оқолтин дон” АЖ да элеватор цехи мудири, 2018 йилдан ҳозирга қадар Жиззах шаҳар “Колорид Синтез” МЧЖ ходими лавозимларида ишлаб келмоқда. Узунбулоқ ҚФЙ Авлиё қишлоғи Амир Темур кўчаси 1-уйда яшайди.
НУРУЛЛАЕВ ВАХОБ ЮНУСОВИЧ
Нуруллаев Ваҳоб Юнусович 1967 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги қурувчи инженер. 1992-1994 й. Узагрометселхозпроект лойихалаш институтида инженер, 1994 йилда 4-ижарадаги қурилиш бошқармасига 5-даражали ғишт терувчи , 1994 -1995 йилларда 4-ижарадаги қурилиш бошқармасига уста бригадир, 1995 - 1997 йилларда Ғаллаорол "Агрохимоятаъминот" ҳиссадорлик жамиятига дорилаш хўжалик мудири, 1997 - 1998 йилларда “Семуруғ" МКХ жамиятига қарашли 19-сонли дўкон мудири, 1998 - 1999 йилларда Ғаллаорол Агрохимоятаъминот ҳиссадорлик жамиятида омбор мудири, 1999 -2001 йилларда Ғаллаорол Агроҳимоятаъминот ҳиссадорлик жамиятида савдо бўлими бошлиғи, 2001 - 2009 йилларда Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Қорабой қози фермер хўжалиги рахбари, 2009 - 2011 йилларда Саьд Ибн Абу ваққос зиёратгохида ташкилотчи, 2011-2012 йилларда Ғаллаорол туман Булоқбоши ҚФЙда масъул котиб, 2013-2017 йилларда Мехнат АФ Ғаллаорол тумани узумзорига аграном, 2017 йилдан - 2020 йилларда Жиззах вилоят Бўстон олами МЧЖда қишлоқ хўжалиги бўлимида аграном лавозимида , 2022 йилдан буён Ғаллаорол туман қишлоқ хўжалик бўлими ер тузувчиси вазифасида ишлаб келмоқда. В. Нуруллаев қишлоқ фуқаролар йиғинида 40 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 4 нафар фарзанди бор.
- “Қангли” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 56 мактаби биносида.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар
ҚАРАЕВ АКБАР АКРАМОВИЧ
Қараев Акбар Акрамович 1974 йилда туғилган, миллати - ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги Агроном ва тупроқшунослик, оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1999-йилдан 2000– йилгача Д.Йўлдошев ширкат хўжалиги 2-қанли ўсимлик бўйича бригада бошлиғи, 2001 йилдан 2006 йилларда Кўктерак фермер хўжалиги агрономи, 2006-2007 йилларда Ғаллаорол туман «Ер мулк кадастр хизмати» ДУК ер тузувчи, 2010 йилдан 2015 йилларда Дуккакли Дон Ғалла Илмий Текшириш Институти Ғаллаорол филиалида турли соҳаларда ишлаган. 2016 йилдан буён Ғаллаорол туманидаги «Обод Қангли» фермер хўжалиги раҳбари лавозимида ишлаб келмоқда. Маданият маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли 2 Қангли қишлоғи Ўрикзор кўчаси 5-уйда яшайди.
АБДИЕВ ШЕРАЛИ МУСТАФАЕВИЧ
Абдиев Шерали Мустафаевич 1961 йилда туғилган, миллати - ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги математик-информатик, оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1978 -1982 йилларда Сирдарё Давлат педагогика институти талабаси, 1982-1985 йилларда Ғаллаорол тумани 33-мактабда ўқитувчи, 1985-1990 йилларда Ғаллаорол тумани 53-мактабда директор ўринбосари, 1990-1996 йилларда Ғаллаорол тумани 25-мактабда ўқитувчи, 1996-2008 йилларда Жиззах вилояти ХТБга қарашли 3-сон Иқтидорли болалар лицей интернатида ўқитувчи ва директор ўринбосари, 2018 йил 20 мартдан буён Ғаллаорол туман Маданият ҚФЙ 2-Қангли қишлоғи оқсоқоли вазифсида ишлаб келмоқда. Маданият маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли 2 Қангли қишлоғи Устозлар кўчаси 31-уйда яшайди.
- “Нурофшон” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 20 мактаби биносида.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар
ХАЙДАРОВ ҚЎЧҚОР АБДУРАШИДОВИЧ
Хайдаров Қўчқор Абдурашидович 20 август 1963 йилда туғилган, миллати - ўзбек, маълумоти олий Мутахассислиги: инженер иқтисодчи , оилали, 6 нафар фарзанди бор. 1986-1988 йилларда – Жиззах сут заводида инспектор лавозимида, 1988-1993 йилларда Жиззах гўшт заводи технологи, 1993-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари харбий қисмлари молия хизмати бошлиғи, 2008 йилдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келади. Ғаллаорол тумани Мирзабулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Бойтўп қишлоғида яшайди.
РИСҚУЛОВ УЛУҒБЕК АБДУМАЛИКОВИЧ
Рисқулов Улуғбек Абдумаликович 1968 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги ўқитувчи. 1983 йилда Истиқбол хўжалигида меҳнат фаолиятини бошлаган.
1985-1986 йилларда Ғаллаорол тумани 15- механизациялашган кўчма колоннаси ишчиси, 1986-1991 йилларда Жиззах давлат педагогика институти талабаси, ҳарбий хизматда, 1991-2003 йилларда Ғаллаорол туманидаги 20-умумтаълим мактабида ўқитувчи, директор ўринбосари, директор лавозимларида ишлаган. 2003-2019 йилларда Мирзабулоқ қишлоқ фуқаролар йиғини масъул котиби, раиси лавозимларида ишлаган. 2020-2021 йилларда Ғаллаорол тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият кўрсатган.
2019 йил сентябр ойидан Ғаллаорол туманидаги 20-умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимида ишлаб келмоқда.
У.Рисқулов ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 54 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 5 нафар фарзанди бор.
- “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да Лалмикор қўрғони "Барака нур"
тўйхонасида.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар
РАВШАНОВ ИНОМЖОН АБДУХАЛИЛОВИЧ
Равшанов Иномжон Абухалилович 17 декабр 1974 йилда туғилган, миллати - ўзбек, маълумоти олий, Мутахассислиги: гидротехник, оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1992 - 1992 йилларда – Ғаллаорол геология қидирув экспедицияси чилангари, 1998-2004 йилларда – Қ.Ниёзий номли 1-сон лицей-интернатида ўқитувчи, 2005-2012 йилларда Лалмикор Саноат касб-хунар коллежида ўқитувчи, 2012-2012 йилларда “Кадрларни қайта тайёрлаш” институти 1-категорияли ишлаб чиқариш инженери, 2013-2016 йилларда - Лалмикор Саноат касб-хунар коллежида ўқитувчи, 2017-2017 йилларда – Мирзачўл қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежида ўқитувчи вазифаларида ишлаган. Ғаллаорол тумани Лалмикор маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Аъзам Маматкаримов маҳалласи 191-уйда яшайди.
ХОДЖИБАЕВ БАЙХУРОЗ
Ходжибаев Байхуроз 1957 йилда Ғаллаорол туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги иқтисодчи. 1981 йилда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетини тамомлаган.1981-1995 йилларда Лалмикор матлубот савдо акционерлик жамиятида бош хисобчи, бошқарув раиси, 1990-1995- йилларда Ғаллаорол туман кенгаши депутати, 1995-2001 йилларда Ғаллаорол туманлараро савдо базасида директор, 2001-2003 йилларда Ғаллаорол туман матлубот савдо АЖда бошқарув раиси, 2003-2007 йилларда Ғаллаорол туман Махсус савдо базаси директори, 2007-2009 йилларда Лалмикор дехқон бозори раис, 2009-2020 йилларда Навоий кон металлургия комбинати Маржонбулок кони бошлиқ ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари, 2021 йил сентябр ойидан буён Ғаллаорол туман Лалмикор МФЙ раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Ходжибаев Байхуроз ушбу "Лалмикор" маҳалла фуқаролар йиғинида 60 йилдан буён доимий яшайди. Оилали, 5 нафар фарзанди бор.
- “Яшнаобод” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 52 мактаби биносида.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар
Бегматов Абдурасул Якубович
Бегматов Абдурасул Якубович 19 апрел 1959 йилда туғилган, миллати - ўзбек, маълумоти олий 1985 йилда Тошкент автомобиль транспорт ва йўллари институтини тамомлаган. Мутахассислиги: автомобиль транспорти экспулатацияси, оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1976-1977 йилларда – Ғаллаорол савхозининг авто гаражида ўқувчи чилангар, 1977-1979 йилларда – харбий хизмат сафарида бўлган, 1979-1980 йилларда - Тошкент автомобиль транспорт ва йўллари институти тингловчи, 1980-1985 йилларда - Тошкент автомобиль транспорт ва йўллари институти талабаси, 1985-1986 йилларда – Ғаллаорол 50-автокорхона навбатчи диспетчер, 1986-1991 йилларда - Ғаллаорол 50-автокорхона ишлатиш бўлим бошлиғи, 1991-1994 йилларда – Маржонбулоқ 149-автокорхона катта устаси, 1994-1998 йилларда - Маржонбулоқ олтин қазиб олиш конида бошқарма бош механиги, 1999-2002 йилларда Тошшахар юктранс консерин 143-сон АТК Фойдаланиш бўлим бошлиғи, 2003-2012 йилларда НГМК қошидаги ЖБКда автоколонна раҳбари, 2013-2016 йилларда – Ғаллаорол ТЙХПТФКси 157-154 йўл бўлими бошлиғи, 2016-2019йй.- Ғаллаорол ТЙХПТФКси АБЦ бошлиғи, 2019 йилдан пенсияда. Маржонбулок шаҳар маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Геология маҳалласи Наврўз кўчаси 17-уйда яшайди.
Исиргапов Зиядулло Сулханович
Исиргапов Зиядулло Сулханович 02 янваь 1962 йилда туғилган, миллати - ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги математик-информатиктоғ ишларини электрлаштириш ва автоматлаштириш , оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1979-1981 йилларда – Маржонбулоқ олтин бойитиш кони слесари, 1981-1983 йилларда – Харбий хизматда, 1983-1988 йилларда – Тошкент политехника институти талабаси ва ишчиси, 1988-1990 йилларда – Маржонбулок олтин бойитиш кони 5-разрядли электр слесари, 1990-1994 йилларда – Маржонбулок олтин бойитиш фабрикаси бош энергетиги, 1994-1995 йилларда – Ўрта Осиё темир йўли Самарқанд электр билан таъминлаш корхона нимтортиш подстанцияси бошлиғи, 1995- 1998 йилларда – Ўрта Осиё темир йўли Самарқанд электр билан таъминлаш корхона раҳбари ўринбосари, 1998-1999 йилларда – Ўрта Осиё темир йўли Самарқанд электр билан таъминлаш корхонасининг Богарное район контакт тармоклари бошлиғи, 1999-2001 йилларда - Ўрта Осиё темир йўли Самарқанд электр билан таъминлаш корхонаси бош мухандиси, 2001-2003 йилларда- Ўрта Осиё темир йўли Самарқанд электр билан таъминлаш корхонасининг Богарное район контакт тармоклари бошлиғи, 2003-2005 йилларда - Ўрта Осиё темир йўли Самарқанд электр билан таъминлаш корхонасининг Разъезд 13 нимтортиш подстанциясининг катта электр механиги, 2005-2019 йилларда - Ўрта Осиё темир йўли Самарқанд электр билан таъминлаш корхонаси бошлиқ ўринбосари, 2019-2022 йилларда – Маржонбулок контакт тармоғининг бошлиғи, 2022 йилдан - пенсияда. Маржонубулоқ шаҳарча фуқаролар йиғинига қарашли Ўзбеколтин-2 маҳалласи 67-уйда яшайди.
- “Нақрож” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 41 мактаби биносида.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар
НОРАЛИЕВ ШАКАР ХАЙДАРАЛИЕВИЧ
Норалиев Шакар Хайдаралиевич 08 август 1961 йилда туғилган, миллати - ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги инженер-механик, оилали, 6 нафар фарзанди бор. 1978-1983 йилларда - Тошкент Политехника институти талабаси, 1983-1986 йилларда - Жиззах Пластмасса заводи механик, 1986-2006 йилларда - Ғаллаорол туман Ғ.Ғулом совхози 2-бўлим бригадири, 2006-2015 йилларда - “Ботирали полвон” фермер хўжалиги раҳбари, 2015 йилдан - Ғаллаорол тумани Қипчоқсув СИУ раиси вазифасида ишлаб келмоқда. “Қипчоқсув” қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Нақрож қишлоғида яшайди.
ШЕРБОЕВ СУННАТУЛЛА ХУДОЙБЕРДИЕВИЧ
Шербоев Суннатулла Худойбердиевич 07 июл 1973 йилда туғилган, миллати - ўзбек, маълумоти олий, Мутахассислиги: география фани ўқитувчиси, оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1991- 1995 йилларда - Самарқанд давлат университети талабаси, 1996-2003 йилларда - Ғаллаорол тумани 72-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 2003-2006 йилларда - Ғаллаорол тумани 72-умумтаълим мактаби ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари, 2006 йилдан - Ғаллаорол тумани 72-умумтаълим мактаби ўқитувчиси вазифасида ишлаб келмоқда. Ғаллаорол тумани Қипчоқсув қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Қайрағочли қишлоғи 30-уй яшайди.
- “Мирзабулоқ” қишлоқ фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 24 мактаби биносида.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар
ЖЎРАЕВ ТУРОП МАМАТҚУЛОВИЧ
Жўраев Туроп Маматқулович 16 июн 1963 йилда туғилган, миллати - ўзбек, маълумоти олий, Мутахассислиги: инженер-иқтисодчи, оилали, 6 нафар фарзанди бор. 1985-1990 йилларда Ғаллаорол туман Истиқбол ширкат хўжалиги иқтисодчиси, 1990-1995 йилларда Ғаллаорол туман бандликка кўмаклашиш маркази мутахассиси, 1995-2004 йилларда Истиқбол ширкат хўжалиги раиси, 2004-2011 йилларда Истиқбол СИУ раиси, 2011-2022 йилларда Мирзабулоқ қишлоқ фуқаролар йиғини раиси вазифасида ишлаб келган. Ғаллаорол тумани Мирзабулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Болғали –2 кўчаси 38-уйда яшайди.
ЮНУСОВ ҒУЛОМЖОН АБДУРАЗЗАҚОВИЧ
Юнусов Ғуломжон Абдураззақович 02 феврал 1968 йилда туғилган, миллати - ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги Ҳуқуқшунос, бино ва иншоотлар қурилиши, оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1989-1991 йилларда - Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тошкент ўрта махсус милиция мактаби курсанти, 1991-2014 йилларда - Ўзбекистон Республикаси ИИВда турли лавозимларда, 2018-2022 йилларда - Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиззах академик лицей махсус фан ўқитувчиси вазифаларида ишлаган. Ҳозирда Ғаллаорол туман Мирзабулоқ қишлқо фуқаролар йиғини Хонакоҳ қишлоғида яшайди.
- “Булоқбоши” қишлоқ фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 84 мактаби биносида.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар.
ЖУМАБОЕВ АЛИШЕР МУСУРМОНОВИЧ
Жумабоев Алишер Мусурмонович 21 декабр 1967 йилда туғилган, миллати - ўзбек, маълумоти олий, Мутахассислиги: химик, оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1988-1988 йилларда - Самарқанд шаҳри 11-сон уй-жой бошқармаси бош чилангари, 1988-1990 йилларда - Самарқанд давлат университети боғбони, 1990-1993 ййилларда - Самарқанд давлат университети кафедраси бош лаборанти, 1993-2003 йилларда - Ғаллаорол тумани 31-мактаб кимё фани ўқитувчиси, 2003- 2008 йилларда - Ғаллаорол тумани Гулистон қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи директори- нинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари, 2008-2019 йилларда - Ғаллаорол ком- пьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи директори, 2019-2020 йилларда - Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман Кенгаши раисининг ўринбосари, 2020 й. - ҳ.в. - Ғаллаорол туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси вазифасида ишлаб келмоқда. Ғаллаорол тумани Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Чувуллоқ қишлоғи 88-уйда яшайди.
Хазратқулов Эргаш Эшматович
Хазратқулов Эргаш Эшматович 7 январ 1970 йилда туғилган, миллати - ўзбек, маълумоти олий, мутахассислиги: инженер-технолог, оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1987-1991 йилларда Жиззах политехника институти талабаси, 2008-2019 йилларда Ғаллаорол компьютер технологиялари касб хунар коллежи касбий таьлим бўйича директор ўринбосари, 2019-2021 йилларда Ғаллаорол тумани Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғини масъул котиби, 2022 йил май ойига қадар Булоқбоши қишлоқ фуқаролр йиғири раиси вазифасида ишлаган. Ғаллаорол тумани Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғинига қарашли Чувуллоқ қишлоғида яшайди.