Жиззах шаҳрида спортнинг Кураш туридан 2004-2005 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Вилоят биринчилиги бўлиб ўтди.
Ўтказилган спорт мусобақасида Ғаллаорол тумани 1-сонли Спорт мактаби тарбияланувчилари ҳам муносиб қатнашдилар.
Мусобақа натижаларига кўра:
-Мусобақада Абдуллаев Баҳриддин 90 кг вазнда 2-ўрин
-Ўралов Жавоҳир 100 кг вазнда 2-ўрин
-Ҳолмирзаев Лазиз 90 кг вазнда 3-ўрин
-Нўманов Қутлимурод 100 кг вазнда 3-ўрин
-Икромов Ҳасан 66 кг вазнда 3-ўрин
-Абдусаидов Лазиз 55 кг вазнда 3-ўринларни эгаллашиб, Республика босқичи йўлланмасини қўлга киритишди.
Республика босқичида полвонларимизга омад тилаб қоламиз.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати