|
XALQ DEPUTATLARI G’ALLAOROL TUMAN KENGASHINING
Q A R O R I
|
VI-56-94-3-45-K_23 “ 07 ” август 2023-йил
Туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан туманда ташкил этилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га маблағ йўналтириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917 сонли ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072 сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917 сонли ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072 сонли қарорлари ҳамда тумани бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлангалиги ва Жамоатчилик фикри асосида шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия ташкил этилганлиги ижро ва маълумот учун қабул қилинсин.
- Туман молия бўлими (М.Турдимуродов)га туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил 2-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 0 (беш юз қирқ) млн.сўм маблағни туман ҳокимлигига ажратиш вазифаси юклатилсин.
- Туман ҳокимлиги (Х.Жўраев)га туман маҳаллий бюджетидан ажратилган маблағни туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтирсин.
- “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”да шаклланган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда фақат жамоатчилик фикри асосида амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилсин.
- Туман ғазначилик бўлинмаси (Ў.Суяров) маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағларни тегишли ташкилотлар ҳисоб рақамига ўз вақтида молиялаштиришни таъминласин.
- Ушбу қарор ижросини назорат қилиш, халқ депутатлари туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосарлари Т.Қўчқоров зиммасига юклатилсин.