Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди

23 сентябрь 2022 йил
159
0

2022 йил 23 сентябр куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Ж.Оқбоев бошқарди. Сессия котиблигига 10-“Сарбозор” сайлов округидан депутат С.Соатов сайланди.

Сессияга туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.

Сессия ишида “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида туманда олиб борилаётган ишлар юзасидан туман  ҳокимининг ўринбосари, оила ва  хотин-қизлар бўлими бошлиғи Р.Байматованинг ҳисоботи эшитилди.

Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ғаллаорол туманидаги Халқ қабулхонасининг

2022 йил 31 августдаги “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисида”ги 104-сонли ахборотномаси, туманда бандлиги таъминланган, яшаш шароити яхшиланган ва даромад манбаига эга бўлган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш, кам таъминланган, ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш, “Темир дафтар” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш, “Очиқ бюджет” ахборот порталида овоз бериш жараёнида ғолиб бўлган ташаббусларга “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағларини йўналтириш ва тумандаги лалми ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2023 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисидаги масалалар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосарлари ва мутасадди идоралар раҳбарларининг ахборотлари эшитилди ҳамда депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлардан М.Бобоева, Ш.Каримова, Б.Давурбоева, С.Лапасов, К.Зарипов, Т.Жўраев, А.Исмоилов ва О.Мамировлар сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан туман Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар