Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Давлат хизматчиларининг малакасини ошириш

Давлат хизматчиларининг малакасини ошириш

20 сентябрь 2022 йил
168
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йилнинг 4 август куни Давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги Жиззах вилоят филиали Ғаллаорол туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда 2022 йилнинг 20 сентябр куни Ғаллаорол туманида очиқ мустақил танловларни ўтказишда иштирок этадиган давлат органлари ва ташкилотлари суҳбат комиссиялари аъзоларининг билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.

Мазкур семинар-тренингда 17 та ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларида суҳбат комиссия аъзолари бўлган масъуллар иштирок этишди. Семинар-тренинг давомида очиқ мустақил танловларнинг жорий ҳолати, танловларда юзага келаётган муаммо ва уларни бартараф этиш чоралари, суҳбатни тўғри ташкил этиш ва уни ўтказишда қўйилган талаблар тўғрисида маълумотлар берилди.

Семинар-тренингнинг иккинчи қисми интерфаол усулда ташкил этилиб, берилган амалий вазифалар иштирокчиларда катта қизиқиш ўйғотди.
Семинар-тренинг якунида иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар