Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол тумани адлия бўлими томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2022 йилдаги 259-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги "Олимлар" ва "Оқтом" МФЙларида семинар ташкил этилди

Ғаллаорол тумани адлия бўлими томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2022 йилдаги 259-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги "Олимлар" ва "Оқтом" МФЙларида семинар ташкил этилди

10 сентябрь 2022 йил
118
0

Тумандаги "Олимлар" ва "Оқтом" МФЙларида семинар ташкил этилиб, унда жиноятларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан зарур тушунчалар берилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига яқинда қабул қилинган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.11.2021 йилдаги ПФ-27-сон фармони билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги" Концепцияси, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар, хусусан, оила, меҳнат қонунчилигига оид, алимент масалалари, одам савдосига қарши курашиш, Гиёхвандлик, Наркотик моддалар савдосига қарши курашиш, "Хусусий мулк ва мулк дахлсизлиги" акцияси доирасида керакли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, ҳар иккала МФЙларда сайёр қабул ва давлат хизматлари ташкил этилиб, "Олимлар" МФЙда 3 нафар, "Оқтом" МФЙда 5 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди, 20 дан ортиқ фуқаролар томонидан берилган мурожаатлар юзасидан тушунтиришлар берилди, "Олимлар" МФЙда 5 нафар, "Оқтом" МФЙда 3 нафар фуқароларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар