Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Жиззах вилояти ҳоким ўринбосари, Оила ва хотин – қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Мухторованинг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди

Жиззах вилояти ҳоким ўринбосари, Оила ва хотин – қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Мухторованинг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди

16 август 2022 йил
171
0

Жорий йилнинг 16 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ғаллаорол туманидаги Халқ қабулхонасида Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин – қизлар бошқармаси бошлиғи Назира Мухторова, Ғаллаорол туман ҳокими Жалолитдин Оқбоев ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли туман ташкилот ва муассаса рахбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Оммавий сайёр қабулда раҳбарлар аҳолини уй-жой билан таъминлаш, соғлигини тиклаш, моддий ёрдам кўрсатиш, бандлик, пенсия таъминоти, коммунал соҳалар ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатларини тинглашди.

 

Жами 55 нафар фуқаролар томонидан 63 та мурожаат келиб тушди.

Шундан 10 нафар фуқарога ҳуқуқий маслахат берилди.

Муддат талаб этадиган 53 та мурожаатлар бўйича тегишли ташкилот мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

 

Сайёр қабул якунида маҳаллаларда яшовчи ногиронлиги бўлган оилаларнинг 5 нафарига ногиронлик аравачалари ва 5 нафарига эшитиш мосламалари берилди.

 

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар