Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида навбатдаги учрашувлар ташкиллаштирилди

“Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида навбатдаги учрашувлар ташкиллаштирилди

11 август 2022 йил
159
0

 Жорий йилнинг 10-11 август кунлари Ғаллаорол туманида жойлашган “Аламли”, “Самарқанд”, “Ғ.Ғулом” маҳалларида Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Норқўзиев томонидан аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, амалдаги ва янги қабул қилинган қонунларни кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида давра суҳбати ташкил қилинди.

Суҳбат давомида фуқароларнинг ҳуқуқий масалаларига керакли тушунтиришлар бериб ўтилди. Жумладан, “Ғ.Ғулом” МФЙда истиқомат қилувчи С.Маматмуродовага турмуш ўртоғидан алимент ундириш масаласида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, тадбиркорлар ҳам ушбу учрашувдан унумли фойдаланган ҳолда зарур маслаҳатларга эга бўлдилар. Масалан, якка тартибда тадбиркор Б.Пармоновга имтиёзли кредитлар ҳақида маълумот берилди.

Бундай учрашувларни ташкил қилишдан асосий мақсад “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга маҳаллабай тизими орқали ечим топишдир.

А.Норқўзиев

Ғаллаорол туманлараро

иқтисодий судининг раиси

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар