Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Фуқаролар Конституциявий қонун лойиҳасига бефарқ эмас

Фуқаролар Конституциявий қонун лойиҳасига бефарқ эмас

29 июнь 2022 йил
140
0

Жорий йилнинг 29-июнь куни Ғаллаорол туманида Олий Мажлис Конунчилик Палатаси депутати Феруза Нигматова Мирзабулоқ ҚФЙ Хонокох қишлоғи ахолиси, Сангзор текстил МЧЖ ва Туман тиббиёт бирлашмаси ходимларига Конституциявий комиссия томонидан аҳоли фикри ва таклифларини қабул қилиш ишлари тизимли йўлга қўйилгани қайд этилди.

Натижада, юртимизда олиб борилаётган Конституциявий ислоҳотларда нафақат олимлар, ҳуқуқшунослар, мутахассислар, балки фуқароларнинг ўзи ҳам бевосита иштирок этмоқда.

Билдирилган таклифларнинг таҳлили халқимизнинг мамлакатда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмаслигини, фуқаролар ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганлигини кўрсатмоқда. Конституциявий қонун лойиҳаси Конституциямизнинг 60 дан ортиқ моддаларига 200 дан ортиқ тузатишларни назарда тутмоқда.

Ушбу киритилиши кутилаётган ўзгартиришлар, қўшимчалар ва янги нормалар ҳисобига конституция “инсон-жамият-давлат” тамойилига асосланади.

Мазкур сиёсий жараён жамиятнинг барча тоифалари таклифларини ўрганиш ва қабул қилиш билан бошланганлиги ҳам мамлакатимизда инсон манфаатлари биринчи ўринга қўйилганини англатади.

Зеро, Конституциявий тузатишлар,авваламбор, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган номаларга айланади.

Тадбирда конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар