Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол туманида "Коррупция-тараққиёт кушандаси" мавзусида семинар ўтказилди.

Ғаллаорол туманида "Коррупция-тараққиёт кушандаси" мавзусида семинар ўтказилди.

23 июнь 2022 йил
121
0

Ўзбекисон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон "Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратининг 2022 йил 2 мартдаги 6 а-сон буйруғига асосан Жамғармада Коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс-назорат) тизимини жорий этишга зарур бўлган идоравий ҳужжатлар тасдиқланди.

Мамлактимизда Коррупция деб аталмиш иллатга қарши курашиш масаласига умумдавлат миқёсидаги вазифа сифатида қаралиб, унинг олдини олиш юзасидан изчил ва мунтазам ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур йўналишда Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппарати, Жиззах вилоят бошкармаси ва Ғаллаорол туман бўлими томонидан тизимга оид коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларга мувофиқ, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб қоидаларга риоя этилишини таьминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан вилоят пенсия жамғармаси бош юристи Тўймуродова Назира иштирокида "Коррупция-тараққиёт кушандаси" мавзусида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Бугунги кунда коррупция муаммосига дунёнинг барча мамлакатларида дуч келиш мумкин. Коррупция сўнги йилларда халқаро миқёсида тарнсмиллий жиноят сифатида кенг муҳокама қилинаётган мавзулардан биридир. Таъкидлаш лозимки коррупция келтирадиган зарар барча давлатлар учун кенг саналиб мазкур иллат давлатнинг турли соҳаларига ҳусусан иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳатларга ҳамда мамлакатнинг халқаро майдонидаги имиджи ва инвестиция жазибадорлигига кучли салбий таъсир кўрсатади.

 

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ғаллаорол туман бўлими

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар