Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаороллик мактаб битирувчиларига медаллар топширилди.

Ғаллаороллик мактаб битирувчиларига медаллар топширилди.

24 июнь 2022 йил
212
0

Ғаллаорол туманининг Маданият маркази залида 2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларини аъло баҳоларга томомлаган битирувчиларига 73 та олтин ва 21 та кумуш жами 94 та медаллар топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда мактабни аъло баҳоларга томомлаган исътедодли ёшлар, уларнинг ота-оналари, устоз мураббийлари, зиёлилар иштирок этди.

Мактаб битирувчиларини тақдирлашга бағишланган байрам тадбирини туман ҳокими Оқбоев Жалолитдин Жамолович очиб, туманнинг жами мактаб битирувчиларини шодиёна айём билан табриклади.

Туман ҳокими ўз табрик сўзидан сўнг олтин ва кумуш медаллар билан мактабни томомлаган 94 нафар битирувчиларга тантанали равишда медалларини ва туман ҳокимлигининг совғаларини топширди.

Фарзандларини тарбиялашдаги эътибори ва меҳнатлари учун ота-оналарга ўз ташаккурини билдирди.

Ташкил этилган байрам тадбири туман маданият бўлими хонандалари томонидан ёшликни мадҳ этувчи куй, қўшиқлар билан давом этди.

Мукофатланган барча ўғил-қизларимизни келажак ҳаёт йўллари нурли, соадатли бўлишини тилаб, мукофатлар билан муборакбод этамиз.

Маълумот тариқасида Ғаллаорол тумани мактаб битирувчилари вилоятнинг туманлар ўртасида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритиш бўйича энг юқори пағонада турибди.

Битирувчиларимизга оқ йўл тилаймиз!  

 

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати


 

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар