Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол тумани ХТБга қарашли жами 90 та мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” садолари жаранг сочди

Ғаллаорол тумани ХТБга қарашли жами 90 та мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” садолари жаранг сочди

25 май 2022 йил
285
0

Бу кун билимга чанқоқ, беғубор орзулар қанотидаги ёшлар ва меҳридарё устозлар, фарзандлари камолини кўриб қувонаётган ота-оналар ва набираларига оқ йўл тилаб, дуо қилаётган отахон-у онахонларимиз учун чин маънодаги байрамдир!

 

Бугун туманимизда "Қўйтош" ШФЙ Қўйтош шахарчаси худудидаги 4-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида, Ғаллаорол тумани ҳокими Жалолитдин Оқбоев иштирок этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини мактаб битирувчиларига ўқиб эшиттирди.

 

 

Тадбирда шунингдек, ўқув йили давомида фаоллик кўрсатган мактаб жамоаси, наъмунали ўқитувчилар ва ўқувчиларга туман раҳбари, туман ХТБ ҳамда мактаб маъмурияти томонидан ташаккурномалар, диплом ва фахрий ёрлиқлари ҳамда туман ҳокимининг қиммат бахо савғолари топширилди.

 

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар